Билл Гейтс: «Пандемиядан сўнг инсоният яна иккита хавфга дуч келади!»

Microsoft асосчиси ва собиқ раҳбари Билл Гейтс коронавирус пандемияси тугаганидан кейин инсониятга хавф соладиган иккита таҳдидни санаб ўтди. Бу ҳақда унинг Veritasium номли YouTube-каналига берган интервьюсига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.«Дунё тайёр бўлмаган таҳдидлардан бири бу – иқлим ўзгариши, – деди Гейтс. – Ушбу омил туфайли ўлимлар кўрсаткичи ҳар йили ошиб боради».Тадбиркор биотерроризмни инсоният учун иккинчи таҳдид деб санади. «Зарар келтиришни истаган бирор киши вирусни ярата олади, демак, келажакда бунга дуч келишимиз эҳтимоли ҳозиргига ўхшаш табиий эпидемияларга қараганда юқорироқ», – деди Гейтс.Январь ойи охирида тадбиркор кейинги пандемия SARS-CoV-2 вируси келтирганидан ўн баравар ёмонроқ бўлиши мумкинлигини айтганди. Унинг фикрига кўра, ушбу таҳдидга жаҳон уруши хавфи билан бир хил муносабатда бўлиш керак.«Дунё триллионларни тежаш ва миллионлаб ўлимларнинг олдини олиш учун миллиардларни сарф қилиши керак. Мен буни дунё сотиб олиши мумкин бўлган энг яхши ва энг оқилона суғурта полиси деб биламан. Янги пандемия муқаррар ва агар инсониятнинг омади келса, у 20 йилдан кейин бошланади, аммо уч йил ичида ҳам юз бериши мумкин», – деган эди Гейтс.Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.Билл Гейтс 2020 йилнинг октябрида коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашишини айтган бўлса, декабрь сўнгига келиб, «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади», деган.Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...
#texno#news#yangilik

Javobni faqat @Texno eslatib o'tganlar yuborishi mumkin

No replys yet!

Aftidan, ushbu nashrda hali hech qanday sharh yo'q. Ushbu nashrga Texno Yangiliklar dan javob berish uchun uning ostidagi tugmasini bosing.