«Отнинг ўлими – итнинг байрами»: WhatsApp’нинг янги сиёсатидан ютган биргина Telegram эмас!

WhatsApp мессенжерининг фойдаланувчилар билан тузилган шартномасига киритилган ўзгаришдан миллионлаб одамлар норози бўлишган эди. Унинг янги сиёсати эса рақобатчиларга, жумладан Telegram платформасига яхшигина фойда келтирган. Кейин эса...Нисбатан катта авлод вакиллари яхши биладиган ICQ иловаси ICQ New номи остида «қайта туғилгани» ҳақида ёзган эдик. Ушбу мессенжерни юклаб олишлар сони шу йилнинг 5 январидан то 12 январигача нақ 35 баробарга ошиб кетган. Бу хусусда Sensor Tower таҳлил компанияси маълумотларига таяниб WSJ нашри ёзмоқда. Хусусан, WhatsApp махфийлик сиёсатининг ўзгариши ортидан «Аська» оммабоплиги Гонконгда жуда юқорилаган.ICQ вакилларининг таъкидлашларича, Гонконгда бир ҳафта мобайнида иловани юклаб олишлар сони 2020 йилнинг сўнгги квартали кўрсаткичларидан ҳам ошиб кетган. Google Trends маълумотларига кўра, қидирувларда ушбу мессенжерни сўрашлар миқдори сўнгги ўн йилликдаги рекорд даражага етган.Гонконгликларнинг айнан ICQ’га кўчиб ўтишларини кишилар унинг гуллаб-яшнаган даврларини қўмсашлари билан изоҳлашмоқда. Масалан, замонавий оммабоп мессенжерларга ундаги «кўринмас» режими етишмайди.Эслатиб ўтамиз, ICQ иловаси Исроилнинг Mirabilis компанияси томонидан 1996 йили яратилган. Ушбу дастур бир неча марта эгасини алмаштириб келган, ниҳоят 2010 йили уни Mail.ru Group сотиб олган эди. Орадан нақ ўн йил ўтгач, компания бу мессенжерни янгилаб, номини ҳам ICQ New шаклига ўзгартириб тақдим қилди.
#texno#news#yangilik

Javobni faqat @Texno eslatib o'tganlar yuborishi mumkin

No replys yet!

Aftidan, ushbu nashrda hali hech qanday sharh yo'q. Ushbu nashrga Texno Yangiliklar dan javob berish uchun uning ostidagi tugmasini bosing.