Ўзбекистондаги боғчаларда дастурлашни ўргатадиган роботлар пайдо бўлади

Юртимиздаги болалар боғчаларида дастурлашни ўргатадиган роботлар пайдо бўлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган тадбирда маълум қилинди, деб ёзади Xabar.uz нашри.Бугун, 9 февралда болаларга робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатишга мўлжалланган Albert ва Genibot ақлли роботларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Корея Республикасидан келган ҳамкорлар Ўзбекистоннинг МТТга 275 та робот ва 350 та ўқув қўлланмасини совға қилдилар.Тадбир Мактабгача таълим вазирлиги, Корея робот саноатини ривожлантириш институти (KIRIA), Корея ўқитувчилар уюшмаси, шунингдек, FRG Korea, Dazzle Edu, Genie Robot ва SK Telecom компанияларининг вакиллари иштирокида онлайн тарзда ўтказилди.«Биз болалар боғчаларида дастурлаш кўникмалари ҳақида гапирганда, код ёзишни назарда тутмаймиз. Гап замонавий реал ҳаёт шароитларида муваффақият гарови бўлмиш алгоритмик тафаккурни ривожлантириш ҳақида кетмоқда. Ўйин услубидаги роботлар ижодкорлик, мантиқ, намуналарни таниб олиш ва оптимал ечимларни топиш қобилиятларини ривожлантиради.Дунё ахборот технологиялари даврига қадам қўйди. Дастурий таъминот билан ишлаш, компьютерлар тилида гапириш ва буйруқ бериш қобилияти мажбурий бўлиб қолди. Биз болаларимиз эгаллаган кўникмалар замон талабларига жавоб беришини истаймиз», – деди МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази директори Оятилло Раҳматиллаев.Albert ва Genibot роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади. Шу тарзда у код блокларининг қандай ишлашини тушуниб олади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратишлари мумкин.Роботларга асосланган ўқитиш дастури Корея Республикасида яхши натижалар кўрсатди. У ерда ҳукумат кўмагида бутун мамлакат бўйлаб мингдан зиёд ўқувчиларни қамраб олган 140 та синф очилди. Франция, Испания, Коста-Рика ва Перудаги мактаблар ва болалар боғчаларида ҳам шу каби пилот дастурлари ишга туширилган.«Келажак робототехника ва автоматлаштирилган саноатга тегишли бўлади. Биз Ўзбекистонда ушбу тараққиётга дахлдор эканлигимиздан мамнунмиз ҳамда Корея ва Ўзбекистон нафақат робототехника соҳасида, балки инновация соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик қилишига умид қиламиз», – деди KIRIA компанияси президенти Чонил Мун.Albert ва Genibot роботлари бутун Ўзбекистон бўйлаб 53 та ТМТга тақсимланади. Жойларда устозларни ўқитиш ва пилот лойиҳаси натижаларини мониторинг қилиш ишлари МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази томонидан олиб борилади.Агар пилот лойиҳаси муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги янада кўп болалар боғчаларини ақлли роботлар билан таъминлайди, шунингдек, уларнинг иш функцияларини имкониятлари чекланган болаларга мўлжалланган дастур билан тўлдиради.
#texno#news#yangilik

Билл Гейтс: «Пандемиядан сўнг инсоният яна иккита хавфга дуч келади!»

Microsoft асосчиси ва собиқ раҳбари Билл Гейтс коронавирус пандемияси тугаганидан кейин инсониятга хавф соладиган иккита таҳдидни санаб ўтди. Бу ҳақда унинг Veritasium номли YouTube-каналига берган интервьюсига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.«Дунё тайёр бўлмаган таҳдидлардан бири бу – иқлим ўзгариши, – деди Гейтс. – Ушбу омил туфайли ўлимлар кўрсаткичи ҳар йили ошиб боради».Тадбиркор биотерроризмни инсоният учун иккинчи таҳдид деб санади. «Зарар келтиришни истаган бирор киши вирусни ярата олади, демак, келажакда бунга дуч келишимиз эҳтимоли ҳозиргига ўхшаш табиий эпидемияларга қараганда юқорироқ», – деди Гейтс.Январь ойи охирида тадбиркор кейинги пандемия SARS-CoV-2 вируси келтирганидан ўн баравар ёмонроқ бўлиши мумкинлигини айтганди. Унинг фикрига кўра, ушбу таҳдидга жаҳон уруши хавфи билан бир хил муносабатда бўлиш керак.«Дунё триллионларни тежаш ва миллионлаб ўлимларнинг олдини олиш учун миллиардларни сарф қилиши керак. Мен буни дунё сотиб олиши мумкин бўлган энг яхши ва энг оқилона суғурта полиси деб биламан. Янги пандемия муқаррар ва агар инсониятнинг омади келса, у 20 йилдан кейин бошланади, аммо уч йил ичида ҳам юз бериши мумкин», – деган эди Гейтс.Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.Билл Гейтс 2020 йилнинг октябрида коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашишини айтган бўлса, декабрь сўнгига келиб, «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади», деган.Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...
#texno#news#yangilik

Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram тармоғидаги ўз саҳифасида янги хабар қолдирди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри ёзмоқда.Россиялик курашчи расм остига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйди: «Instagram туфайли кимнинг уйида эркаклар қирилиб кетганини кўриш мумкин».Ҳабиб Нурмагомедов бунинг «долзарб» эканлигини қайд этган.Айтиш керакки, Нурмагомедов ўтган йилнинг 24 октябрь куни UFC мусобақасида Жастин Гейтжи устидан ғалаба қозонгандан сўнг MMAдан кетишини эълон қилган. Россиялик спортчи енгил вазнда ташкилотнинг чемпионлик камарини уч марта ҳимоя қилиб, фаолиятидаги 29-ғалабасини нишонлаган.
#texno#news#yangilik

Маймунни чиплаштириб видеоўйин ўргатган Маск энди одамларни чиплаштириш муддатини айтди

Куни кеча биз Neuralink компанияси маймунга чип ўрнатиб, видеоўйинлар уни ўйнашга ўргатгани ҳақида ёзган эдик. Унинг раҳбари Илон Маск сўзларига кўра, чип шу йилдан инсонларда синаб кўрилиши мумкин, деб ёзади Xabar.uz нашри.Компания яқин даврдан бери симсиз чиплар ишлаб чиқармоқда, унинг ёрдамида одамлар маълум бир компютерни бошқариш учун ўз ақлларидан фойдаланишлари мумкин.Биринчи ишчи прототип Гертруда лақабли чўчқада синовдан ўтказилган эди. Маймун устида синовлар ўтказилгандан сўнг, ушбу чипни одамларга ўрнатишни бошлаш режалаштирилган.Шуниси эътиборга лойиқки, кўп одамлар соғлигидаги муаммоларини ҳал қилиш учун ҳозирдан клиник синовларда қатнашишга рози бўлишган.Илон Маск компанияси томонидан чипни одамлар учун имкон қадар хавфсизроқ қилиш учун барча имкониятларни ишга солаётганини қўшимча қилган. Бир мунча вақт олдин компания раҳбари симсиз чипни экспериментал маймуннинг бош суягига замонавий видео ўйинларни ўйнаши учун жойлаштира олганини айтиб ўтган эди.Аммо чипнинг бундай имкониятлари асосий мақсадга кичик бир қўшимча бўлади холос. Дастлаб, чиплар бахтсиз ҳодисалар ёки баъзи бир жиддий касалликларга дучор бўлган одамларда орқа миянинг шикастланишларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
#texno#news#yangilik

Google сайтларни тезда кўриб чиқишни осонлаштирди

Қидирув гиганти фойдаланувчиларга саҳифага ўтишдан олдин сайт ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берадиган янги хусусиятни ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда UZZOOM нашри хабар бермоқда.Энди ҳар бир қидирув натижаси ёнида учта нуқта пайдо бўлади, уни босиш орқали фойдаланувчи ўзи таклиф қилинган сайт ҳақидаги асосий маълумотларни кўради.Google вакилларининг таъкидлашича, янги хусусият камида иккита ҳолатда фойдали бўлади. Унинг ёрдами билан фойдаланувчилар сайтнинг ишончлилигини текшириш учун қайта қидирувни амалга оширмайдилар, шунингдек ишончли манбаларни аниқлай оладилар.Янги хусусият мобил қурилмаларда ҳам, компьютерларда ҳам мавжуд бўлади.
#texno#news#yangilik

Илон Маск: «Чиплаштирилган маймун видеоўйин ўйнаяпти»

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси бўлган Илон Маск тилга олинганида, кўпинча унинг SpaceX ҳамда Tesla компаниялари асосчиси эканлиги эсланади. Бироқ унинг 2016 йили асос солинган Neuralink компанияси ҳам мавжуд ва у жонли мавжудотларни, шу жумладан одамзодни чиплаштириш, компьютер билан боғлаш технологиялари устида ишламоқда.Илон Маск ушбу компаниянинг тадқиқотлари доирасида маймун миясига чип ўрнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабарига таяниб Kun.uz ёзмоқда.Маск ўзининг Neuralink компанияси ўтказган муваффақиятли тажриба ҳақида маълум қилган. Унинг айтишича, компанияда миясига имплант ўрнатилган маймун пайдо бўлган.«У мияси ёрдамида видеоўйинлар ўйнай олади», — дея аниқлик киритган Маск.Тадбиркорнинг сўзларига кўра, чип маймунга ҳеч қандай озор бермайдиган тарзда тери ичига ўрнатилган. У яқин ойларда миясига чип ўрнатилган маймунлар тасвирланган видеолавҳаларни тақдим этишга ваъда берган.
#texno#news#yangilik

Билл Гейтснинг коронавирус пандемиясига қандай алоқаси бор? Бунга ўзи жавоб берди

Эмлаш ҳақида ишончсиз гапларнинг тарқалиши коронавирус пандемиясининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Microsoft асосчиси Билл Гейтс шу фикрни Suddeutsche Zeitung немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. У, шунингдек, пандемияга алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди, деб ёзади Sof.uz. «Одамлар оддий ечимларни излаши катта чақириқдир. Уларда бу пандемия ортида кимдир турмаганмикин, деган савол туғилади», деб айтган Гейтс.Тадбиркорнинг таъкидлашича, унинг жамғармаси аввал ҳам одамлар томонидан вакцинага ишончсизлик билдирилиши ҳолатига дуч келган.«Полиомиелитга қарши кураш вақтида Покистон ёки Нигерия каби давлатларда вакцина хавфсиз эмаслиги ва аёлларда бепуштликка олиб келиши ҳақида гаплар юрганди», деб қўшимча қилган Гейтс.Миллиардернинг таъкидлашича, бундай хато қарашларга қарши курашиш учун нуфузли одамлар, жамиятнинг катта обрўга эга вакиллари ёки диний етакчиларга мурожаат қилиш лозим. Уларгина вакцинанинг устунликларини аҳолига тушунтира олишлари мумкин.Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтганэди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.Билл Гейтс 2020 йилнинг октябрида коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашишини айтган бўлса, декабрь сўнгига келиб, «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади», деган.Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...
#texno#news#yangilik

Илон Маск битта твити билан биткоин нархини яна $5000 га кўтариб юборди!

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси, тадбиркор ва ихтирочи Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасидаги антиқа чиқишлари билан ҳам танилган. Масалан, бир гал у битта твит билан ўзининг Tesla компанияси акциялари нархини тушириб юборган эди.Кеча – 29 январь куни ушбу миллиардернинг биттагина твити билан биткоин криптовалютасининг нархи ошиб кетди. Twitter-аккаунтида у тегишли ҳэштег билан «Ортга қараганда, шундай бўлиши аниқ эди», деб ёзган:Шу пайтда деярли 32 минг АҚШ доллари бўлиб турган биткоин нархи Маскнинг ушбу твитидан кейин 37 минг долларга чиқиб кетган! Кўриниб турибдики, бирданига беш минг долларга «сакраш» қилган криптовалюта баҳоси кейинчалик пасайган, лекин аввалгидек эмас.Қизиғи шундаки, SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси бўлган ушбу миллиардер ҳали ўтган ойнинг охиридагина биткоинни танқид қилган эди. Энг оммабоп бўлган ушбу криптовалютани ўшанда у ҳеч нимага боғланмаган рамзий пулга қиёслаганди.
#texno#news#yangilik

SpaceX илк космик сайёҳлари қачон парвоз қилишади?

Илон Маскнинг фазо кемаси биринчи космик сайёҳлар билан Халқаро космик станциясига 2022 йилнинг январидан илгари жўнамайди. Буни Американинг Axiom Space ширкати маълум қилди, деб ёзади UZZOOM нашри.Компания илгари Халқаро космик станциясига Crew Dragon’нинг биринчи парвози иштирокчиларининг исмларини маълум қилган. Axiom Space сайтида маълум қилинишича, космосга учиш учун биринчи имконият 2022 йил январидан илгари мавжуд бўлмайди. Аввал парвоз мазкур йилнинг сўнгига қадар амалга оширилади, деб тахмин қилинган эди.Эслатиб ўтамиз, Crew Dragon фазо кемаси SpaceX хусусий ташкилоти асосчиси ва раҳбари, дунёнинг энг бадавлат кишиси бўлмиш бизнесмен ва муҳандис Илон Маск томонидан ишлаб чиқилган.Axiom Space компанияси эса 2016 йили NASA’да ХКС дастурининг собиқ раҳбари Майкл Саффредини томонидан ташкил этилган.
#texno#news#yangilik

Туркия Президенти нега Илон Маскка қўнғироқ қилди?

Ражаб Тойиб Эрдўған куни кеча SpaceX раҳбари Илон Маск билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланиб хабар берилган. Таъкидланишича, улар Туркиядаги давлат ва хусусий компаниялар билан SpaceX'нинг турли соҳаларда, биринчи навбатда космик технологиялар соҳасида ҳамкорлигини муҳокама қилган.Маълумот ўрнида, Эрдўған биринчи турк астронавтини космосга жўнатишни режалаштирган.Эслатиб ўтамиз, январь ойининг бошларида SpaceX'нинг Falcon 9 ракетаси Туркиянинг фуқаролик ва ҳарбий эҳтиёжлари учун сигналларни узатишга мўлжалланган «Turksat 5A» сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанди.
#texno#news#yangilik

Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Эсингизда бўлса, Opera браузери шунчаки икки ҳафта интернет кавлаб ўтириш учун 8000 евро миқдорида маош белгилаб, ишга чақирган эди. OPSYS компанияси эса янада ғалати вакансия эълон қилди – уларга геймер керак экан!Буюк Британия компанияси бўлган OPSYS компьютерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Расмий сайтидаги эълонга кўра, у ўз компьютерларида турли ўйинларни ўйнаб синаб кўрадиган ўйинчини ишга олмоқчи. Қизиғи – талабгордан бунда иш стажи сўралмайди.OPSYS компанияси эълонига қараганда, вакансия «фойдаланувчи тажрибаси» бўлимига раҳбар лавозимига очилган. Талабгорларни танлов асосида олишади ва йилига 30 000 фунт стерлинг ваъда қилишяпти. Бу сумма тахминан 41 000 АҚШ долларига тўғри келади.Компания таъкидлашича, уларга якка геймер керак, яъни шерикликда ўйнаш тақиқланган. Ушбу вакансияга қизиқувчилар номзодларга қўйиладиган талаблар билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишлари мумкин.
#texno#news#yangilik

Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Американинг Луизиана штатидаги Walmart савдо марказида тўрт нафар вояга етмаган қиз ўспиринни ўлдирганликда айбланмоқда. Бу хусусда The Daily Dot нашрига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.Полиция 12, 13 ва 14 ёшли тўрт нафар ўспиринни ҳибсга олди. Тергов маълумотларига кўра, улардан бири 15 ёшли қизчани пичоқлаган. Жиноят иштирокчилари юз бераётган ҳодисани Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида трансляция қилишган.Видеоларнинг бирида қизлардан бири ўспириннинг нақ юрагига пичоқ санчганини мақтанаётгани эшитилади. Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида маҳаллий шифохонада ҳаётдан кўз юмган.Гумонланувчилар вақтинча вояга етмаганларни сақлаш марказига жойлаштирилган.
#texno#news#yangilik

Telegram’ни ўчириб ташлаш учун Apple ва Google’ни судга беришди!

WhatsApp мессенжерининг янги сиёсати эса рақобатчиларга, жумладан Telegram платформасига яхшигина фойда келтирган. Кейин эса ушбу платформа маъмурияти янгича йўл тутган. Шунга қарамасдан...Лекин бу орада Telegram мессенжерига қарши жиддий чиқишлар ҳам бўлмоқда. Шулардан бири Вашингтондаги «Хавфсиз интернет коалицияси» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Марк Гинзберг бўлади.Гинзберг яқинда App Store иловалар дўконидан Telegram’ни олиб ташлашни талаб қилиб Apple устидан судга ариза берган эди. Унинг даъвосига кўра, бу сервис тақиқланган гиёҳвандлик моддаларини сотиш учун платформа вазифасини ўтамоқда.Куни кеча «Хавфсиз интернет коалицияси» етакчиси Калифорния судига Google устидан ариза топширган. Қидирув гигантига қўйилаётган талаб ҳам ўша – Telegram дастурини Play Store каталогидан ўчириб ташлаш. Лекин бу гал мессенжерга бошқачароқ айблар қўйилган – «у зўравонлик, экстремизм ва антисемитизмни қўллаб-қувватламоқда».Ҳозирча ушбу масала бўйича Telegram ҳам, Google ва Apple ҳам расман жавоб беришмаган. Фақат ўтган ҳафтада Павел Дуров зўравонликка чақирувчи юзлаб хабарларни мессенжер модераторлари ўчириб ташлашганини эълон қилган.Эслатиб ўтамиз, Трамп тарафдорлари Telegram орқали зўравонликка чақиришгани тўғрисида ёзгандик. Мессенжер асосчиси эса сўнгги чиқишларидан бирида Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтган; шунингдек, Дональд Трамп аккаунти ҳақиқийлиги ҳақидаги ўзбек блогерининг сўровига жавобан, унинг фейк эканлигини айтишган.
#texno#news#yangilik

«Отнинг ўлими – итнинг байрами»: WhatsApp’нинг янги сиёсатидан ютган биргина Telegram эмас!

WhatsApp мессенжерининг фойдаланувчилар билан тузилган шартномасига киритилган ўзгаришдан миллионлаб одамлар норози бўлишган эди. Унинг янги сиёсати эса рақобатчиларга, жумладан Telegram платформасига яхшигина фойда келтирган. Кейин эса...Нисбатан катта авлод вакиллари яхши биладиган ICQ иловаси ICQ New номи остида «қайта туғилгани» ҳақида ёзган эдик. Ушбу мессенжерни юклаб олишлар сони шу йилнинг 5 январидан то 12 январигача нақ 35 баробарга ошиб кетган. Бу хусусда Sensor Tower таҳлил компанияси маълумотларига таяниб WSJ нашри ёзмоқда. Хусусан, WhatsApp махфийлик сиёсатининг ўзгариши ортидан «Аська» оммабоплиги Гонконгда жуда юқорилаган.ICQ вакилларининг таъкидлашларича, Гонконгда бир ҳафта мобайнида иловани юклаб олишлар сони 2020 йилнинг сўнгги квартали кўрсаткичларидан ҳам ошиб кетган. Google Trends маълумотларига кўра, қидирувларда ушбу мессенжерни сўрашлар миқдори сўнгги ўн йилликдаги рекорд даражага етган.Гонконгликларнинг айнан ICQ’га кўчиб ўтишларини кишилар унинг гуллаб-яшнаган даврларини қўмсашлари билан изоҳлашмоқда. Масалан, замонавий оммабоп мессенжерларга ундаги «кўринмас» режими етишмайди.Эслатиб ўтамиз, ICQ иловаси Исроилнинг Mirabilis компанияси томонидан 1996 йили яратилган. Ушбу дастур бир неча марта эгасини алмаштириб келган, ниҳоят 2010 йили уни Mail.ru Group сотиб олган эди. Орадан нақ ўн йил ўтгач, компания бу мессенжерни янгилаб, номини ҳам ICQ New шаклига ўзгартириб тақдим қилди.
#texno#news#yangilik

Ўзбекистонда веб-сайт эгаларига муҳим мажбурият юкланмоқда

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри. Энди веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра:Қонунчиликдаги ушбу ўзгартиришлар уч ой ичида – апрелнинг ўрталаридан бошлаб кучга киради.
#texno#news#yangilik

Hech narsa topilmadi!

Kechirasiz, biz sizning ma'lumotlar bazangizda {{search_query}} qidirishingiz uchun hech narsa topa olmadik. Boshqa kalit so'zlarni yozib qayta urinib ko'ring.