Texno Yangiliklar
6 kunlar avval
Profile cover
Avatar

Texno Yangiliklar

@Texno

Texnoligiya olamidagi so'ngi xabarlar

Ўзбекистондаги боғчаларда дастурлашни ўргатадиган роботлар пайдо бўлади

Юртимиздаги болалар боғчаларида дастурлашни ўргатадиган роботлар пайдо бўлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган тадбирда маълум қилинди, деб ёзади Xabar.uz нашри.Бугун, 9 февралда болаларга робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатишга мўлжалланган Albert ва Genibot ақлли роботларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Корея Республикасидан келган ҳамкорлар Ўзбекистоннинг МТТга 275 та робот ва 350 та ўқув қўлланмасини совға қилдилар.Тадбир Мактабгача таълим вазирлиги, Корея робот саноатини ривожлантириш институти (KIRIA), Корея ўқитувчилар уюшмаси, шунингдек, FRG Korea, Dazzle Edu, Genie Robot ва SK Telecom компанияларининг вакиллари иштирокида онлайн тарзда ўтказилди.«Биз болалар боғчаларида дастурлаш кўникмалари ҳақида гапирганда, код ёзишни назарда тутмаймиз. Гап замонавий реал ҳаёт шароитларида муваффақият гарови бўлмиш алгоритмик тафаккурни ривожлантириш ҳақида кетмоқда. Ўйин услубидаги роботлар ижодкорлик, мантиқ, намуналарни таниб олиш ва оптимал ечимларни топиш қобилиятларини ривожлантиради.Дунё ахборот технологиялари даврига қадам қўйди. Дастурий таъминот билан ишлаш, компьютерлар тилида гапириш ва буйруқ бериш қобилияти мажбурий бўлиб қолди. Биз болаларимиз эгаллаган кўникмалар замон талабларига жавоб беришини истаймиз», – деди МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази директори Оятилло Раҳматиллаев.Albert ва Genibot роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади. Шу тарзда у код блокларининг қандай ишлашини тушуниб олади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратишлари мумкин.Роботларга асосланган ўқитиш дастури Корея Республикасида яхши натижалар кўрсатди. У ерда ҳукумат кўмагида бутун мамлакат бўйлаб мингдан зиёд ўқувчиларни қамраб олган 140 та синф очилди. Франция, Испания, Коста-Рика ва Перудаги мактаблар ва болалар боғчаларида ҳам шу каби пилот дастурлари ишга туширилган.«Келажак робототехника ва автоматлаштирилган саноатга тегишли бўлади. Биз Ўзбекистонда ушбу тараққиётга дахлдор эканлигимиздан мамнунмиз ҳамда Корея ва Ўзбекистон нафақат робототехника соҳасида, балки инновация соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик қилишига умид қиламиз», – деди KIRIA компанияси президенти Чонил Мун.Albert ва Genibot роботлари бутун Ўзбекистон бўйлаб 53 та ТМТга тақсимланади. Жойларда устозларни ўқитиш ва пилот лойиҳаси натижаларини мониторинг қилиш ишлари МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази томонидан олиб борилади.Агар пилот лойиҳаси муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги янада кўп болалар боғчаларини ақлли роботлар билан таъминлайди, шунингдек, уларнинг иш функцияларини имкониятлари чекланган болаларга мўлжалланган дастур билан тўлдиради.
#texno#news#yangilik

Билл Гейтс: «Пандемиядан сўнг инсоният яна иккита хавфга дуч келади!»

Microsoft асосчиси ва собиқ раҳбари Билл Гейтс коронавирус пандемияси тугаганидан кейин инсониятга хавф соладиган иккита таҳдидни санаб ўтди. Бу ҳақда унинг Veritasium номли YouTube-каналига берган интервьюсига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.«Дунё тайёр бўлмаган таҳдидлардан бири бу – иқлим ўзгариши, – деди Гейтс. – Ушбу омил туфайли ўлимлар кўрсаткичи ҳар йили ошиб боради».Тадбиркор биотерроризмни инсоният учун иккинчи таҳдид деб санади. «Зарар келтиришни истаган бирор киши вирусни ярата олади, демак, келажакда бунга дуч келишимиз эҳтимоли ҳозиргига ўхшаш табиий эпидемияларга қараганда юқорироқ», – деди Гейтс.Январь ойи охирида тадбиркор кейинги пандемия SARS-CoV-2 вируси келтирганидан ўн баравар ёмонроқ бўлиши мумкинлигини айтганди. Унинг фикрига кўра, ушбу таҳдидга жаҳон уруши хавфи билан бир хил муносабатда бўлиш керак.«Дунё триллионларни тежаш ва миллионлаб ўлимларнинг олдини олиш учун миллиардларни сарф қилиши керак. Мен буни дунё сотиб олиши мумкин бўлган энг яхши ва энг оқилона суғурта полиси деб биламан. Янги пандемия муқаррар ва агар инсониятнинг омади келса, у 20 йилдан кейин бошланади, аммо уч йил ичида ҳам юз бериши мумкин», – деган эди Гейтс.Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.Билл Гейтс 2020 йилнинг октябрида коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашишини айтган бўлса, декабрь сўнгига келиб, «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади», деган.Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...
#texno#news#yangilik

Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram тармоғидаги ўз саҳифасида янги хабар қолдирди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри ёзмоқда.Россиялик курашчи расм остига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйди: «Instagram туфайли кимнинг уйида эркаклар қирилиб кетганини кўриш мумкин».Ҳабиб Нурмагомедов бунинг «долзарб» эканлигини қайд этган.Айтиш керакки, Нурмагомедов ўтган йилнинг 24 октябрь куни UFC мусобақасида Жастин Гейтжи устидан ғалаба қозонгандан сўнг MMAдан кетишини эълон қилган. Россиялик спортчи енгил вазнда ташкилотнинг чемпионлик камарини уч марта ҳимоя қилиб, фаолиятидаги 29-ғалабасини нишонлаган.
#texno#news#yangilik

Маймунни чиплаштириб видеоўйин ўргатган Маск энди одамларни чиплаштириш муддатини айтди

Куни кеча биз Neuralink компанияси маймунга чип ўрнатиб, видеоўйинлар уни ўйнашга ўргатгани ҳақида ёзган эдик. Унинг раҳбари Илон Маск сўзларига кўра, чип шу йилдан инсонларда синаб кўрилиши мумкин, деб ёзади Xabar.uz нашри.Компания яқин даврдан бери симсиз чиплар ишлаб чиқармоқда, унинг ёрдамида одамлар маълум бир компютерни бошқариш учун ўз ақлларидан фойдаланишлари мумкин.Биринчи ишчи прототип Гертруда лақабли чўчқада синовдан ўтказилган эди. Маймун устида синовлар ўтказилгандан сўнг, ушбу чипни одамларга ўрнатишни бошлаш режалаштирилган.Шуниси эътиборга лойиқки, кўп одамлар соғлигидаги муаммоларини ҳал қилиш учун ҳозирдан клиник синовларда қатнашишга рози бўлишган.Илон Маск компанияси томонидан чипни одамлар учун имкон қадар хавфсизроқ қилиш учун барча имкониятларни ишга солаётганини қўшимча қилган. Бир мунча вақт олдин компания раҳбари симсиз чипни экспериментал маймуннинг бош суягига замонавий видео ўйинларни ўйнаши учун жойлаштира олганини айтиб ўтган эди.Аммо чипнинг бундай имкониятлари асосий мақсадга кичик бир қўшимча бўлади холос. Дастлаб, чиплар бахтсиз ҳодисалар ёки баъзи бир жиддий касалликларга дучор бўлган одамларда орқа миянинг шикастланишларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
#texno#news#yangilik

Google сайтларни тезда кўриб чиқишни осонлаштирди

Қидирув гиганти фойдаланувчиларга саҳифага ўтишдан олдин сайт ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берадиган янги хусусиятни ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда UZZOOM нашри хабар бермоқда.Энди ҳар бир қидирув натижаси ёнида учта нуқта пайдо бўлади, уни босиш орқали фойдаланувчи ўзи таклиф қилинган сайт ҳақидаги асосий маълумотларни кўради.Google вакилларининг таъкидлашича, янги хусусият камида иккита ҳолатда фойдали бўлади. Унинг ёрдами билан фойдаланувчилар сайтнинг ишончлилигини текшириш учун қайта қидирувни амалга оширмайдилар, шунингдек ишончли манбаларни аниқлай оладилар.Янги хусусият мобил қурилмаларда ҳам, компьютерларда ҳам мавжуд бўлади.
#texno#news#yangilik

Илон Маск: «Чиплаштирилган маймун видеоўйин ўйнаяпти»

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси бўлган Илон Маск тилга олинганида, кўпинча унинг SpaceX ҳамда Tesla компаниялари асосчиси эканлиги эсланади. Бироқ унинг 2016 йили асос солинган Neuralink компанияси ҳам мавжуд ва у жонли мавжудотларни, шу жумладан одамзодни чиплаштириш, компьютер билан боғлаш технологиялари устида ишламоқда.Илон Маск ушбу компаниянинг тадқиқотлари доирасида маймун миясига чип ўрнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабарига таяниб Kun.uz ёзмоқда.Маск ўзининг Neuralink компанияси ўтказган муваффақиятли тажриба ҳақида маълум қилган. Унинг айтишича, компанияда миясига имплант ўрнатилган маймун пайдо бўлган.«У мияси ёрдамида видеоўйинлар ўйнай олади», — дея аниқлик киритган Маск.Тадбиркорнинг сўзларига кўра, чип маймунга ҳеч қандай озор бермайдиган тарзда тери ичига ўрнатилган. У яқин ойларда миясига чип ўрнатилган маймунлар тасвирланган видеолавҳаларни тақдим этишга ваъда берган.
#texno#news#yangilik

Билл Гейтснинг коронавирус пандемиясига қандай алоқаси бор? Бунга ўзи жавоб берди

Эмлаш ҳақида ишончсиз гапларнинг тарқалиши коронавирус пандемиясининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Microsoft асосчиси Билл Гейтс шу фикрни Suddeutsche Zeitung немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. У, шунингдек, пандемияга алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди, деб ёзади Sof.uz. «Одамлар оддий ечимларни излаши катта чақириқдир. Уларда бу пандемия ортида кимдир турмаганмикин, деган савол туғилади», деб айтган Гейтс.Тадбиркорнинг таъкидлашича, унинг жамғармаси аввал ҳам одамлар томонидан вакцинага ишончсизлик билдирилиши ҳолатига дуч келган.«Полиомиелитга қарши кураш вақтида Покистон ёки Нигерия каби давлатларда вакцина хавфсиз эмаслиги ва аёлларда бепуштликка олиб келиши ҳақида гаплар юрганди», деб қўшимча қилган Гейтс.Миллиардернинг таъкидлашича, бундай хато қарашларга қарши курашиш учун нуфузли одамлар, жамиятнинг катта обрўга эга вакиллари ёки диний етакчиларга мурожаат қилиш лозим. Уларгина вакцинанинг устунликларини аҳолига тушунтира олишлари мумкин.Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтганэди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.Билл Гейтс 2020 йилнинг октябрида коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашишини айтган бўлса, декабрь сўнгига келиб, «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади», деган.Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...
#texno#news#yangilik

Илон Маск битта твити билан биткоин нархини яна $5000 га кўтариб юборди!

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси, тадбиркор ва ихтирочи Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасидаги антиқа чиқишлари билан ҳам танилган. Масалан, бир гал у битта твит билан ўзининг Tesla компанияси акциялари нархини тушириб юборган эди.Кеча – 29 январь куни ушбу миллиардернинг биттагина твити билан биткоин криптовалютасининг нархи ошиб кетди. Twitter-аккаунтида у тегишли ҳэштег билан «Ортга қараганда, шундай бўлиши аниқ эди», деб ёзган:Шу пайтда деярли 32 минг АҚШ доллари бўлиб турган биткоин нархи Маскнинг ушбу твитидан кейин 37 минг долларга чиқиб кетган! Кўриниб турибдики, бирданига беш минг долларга «сакраш» қилган криптовалюта баҳоси кейинчалик пасайган, лекин аввалгидек эмас.Қизиғи шундаки, SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси бўлган ушбу миллиардер ҳали ўтган ойнинг охиридагина биткоинни танқид қилган эди. Энг оммабоп бўлган ушбу криптовалютани ўшанда у ҳеч нимага боғланмаган рамзий пулга қиёслаганди.
#texno#news#yangilik

SpaceX илк космик сайёҳлари қачон парвоз қилишади?

Илон Маскнинг фазо кемаси биринчи космик сайёҳлар билан Халқаро космик станциясига 2022 йилнинг январидан илгари жўнамайди. Буни Американинг Axiom Space ширкати маълум қилди, деб ёзади UZZOOM нашри.Компания илгари Халқаро космик станциясига Crew Dragon’нинг биринчи парвози иштирокчиларининг исмларини маълум қилган. Axiom Space сайтида маълум қилинишича, космосга учиш учун биринчи имконият 2022 йил январидан илгари мавжуд бўлмайди. Аввал парвоз мазкур йилнинг сўнгига қадар амалга оширилади, деб тахмин қилинган эди.Эслатиб ўтамиз, Crew Dragon фазо кемаси SpaceX хусусий ташкилоти асосчиси ва раҳбари, дунёнинг энг бадавлат кишиси бўлмиш бизнесмен ва муҳандис Илон Маск томонидан ишлаб чиқилган.Axiom Space компанияси эса 2016 йили NASA’да ХКС дастурининг собиқ раҳбари Майкл Саффредини томонидан ташкил этилган.
#texno#news#yangilik

Туркия Президенти нега Илон Маскка қўнғироқ қилди?

Ражаб Тойиб Эрдўған куни кеча SpaceX раҳбари Илон Маск билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланиб хабар берилган. Таъкидланишича, улар Туркиядаги давлат ва хусусий компаниялар билан SpaceX'нинг турли соҳаларда, биринчи навбатда космик технологиялар соҳасида ҳамкорлигини муҳокама қилган.Маълумот ўрнида, Эрдўған биринчи турк астронавтини космосга жўнатишни режалаштирган.Эслатиб ўтамиз, январь ойининг бошларида SpaceX'нинг Falcon 9 ракетаси Туркиянинг фуқаролик ва ҳарбий эҳтиёжлари учун сигналларни узатишга мўлжалланган «Turksat 5A» сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанди.
#texno#news#yangilik

Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Эсингизда бўлса, Opera браузери шунчаки икки ҳафта интернет кавлаб ўтириш учун 8000 евро миқдорида маош белгилаб, ишга чақирган эди. OPSYS компанияси эса янада ғалати вакансия эълон қилди – уларга геймер керак экан!Буюк Британия компанияси бўлган OPSYS компьютерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Расмий сайтидаги эълонга кўра, у ўз компьютерларида турли ўйинларни ўйнаб синаб кўрадиган ўйинчини ишга олмоқчи. Қизиғи – талабгордан бунда иш стажи сўралмайди.OPSYS компанияси эълонига қараганда, вакансия «фойдаланувчи тажрибаси» бўлимига раҳбар лавозимига очилган. Талабгорларни танлов асосида олишади ва йилига 30 000 фунт стерлинг ваъда қилишяпти. Бу сумма тахминан 41 000 АҚШ долларига тўғри келади.Компания таъкидлашича, уларга якка геймер керак, яъни шерикликда ўйнаш тақиқланган. Ушбу вакансияга қизиқувчилар номзодларга қўйиладиган талаблар билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишлари мумкин.
#texno#news#yangilik

Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Американинг Луизиана штатидаги Walmart савдо марказида тўрт нафар вояга етмаган қиз ўспиринни ўлдирганликда айбланмоқда. Бу хусусда The Daily Dot нашрига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.Полиция 12, 13 ва 14 ёшли тўрт нафар ўспиринни ҳибсга олди. Тергов маълумотларига кўра, улардан бири 15 ёшли қизчани пичоқлаган. Жиноят иштирокчилари юз бераётган ҳодисани Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида трансляция қилишган.Видеоларнинг бирида қизлардан бири ўспириннинг нақ юрагига пичоқ санчганини мақтанаётгани эшитилади. Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида маҳаллий шифохонада ҳаётдан кўз юмган.Гумонланувчилар вақтинча вояга етмаганларни сақлаш марказига жойлаштирилган.
#texno#news#yangilik

Telegram’ни ўчириб ташлаш учун Apple ва Google’ни судга беришди!

WhatsApp мессенжерининг янги сиёсати эса рақобатчиларга, жумладан Telegram платформасига яхшигина фойда келтирган. Кейин эса ушбу платформа маъмурияти янгича йўл тутган. Шунга қарамасдан...Лекин бу орада Telegram мессенжерига қарши жиддий чиқишлар ҳам бўлмоқда. Шулардан бири Вашингтондаги «Хавфсиз интернет коалицияси» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Марк Гинзберг бўлади.Гинзберг яқинда App Store иловалар дўконидан Telegram’ни олиб ташлашни талаб қилиб Apple устидан судга ариза берган эди. Унинг даъвосига кўра, бу сервис тақиқланган гиёҳвандлик моддаларини сотиш учун платформа вазифасини ўтамоқда.Куни кеча «Хавфсиз интернет коалицияси» етакчиси Калифорния судига Google устидан ариза топширган. Қидирув гигантига қўйилаётган талаб ҳам ўша – Telegram дастурини Play Store каталогидан ўчириб ташлаш. Лекин бу гал мессенжерга бошқачароқ айблар қўйилган – «у зўравонлик, экстремизм ва антисемитизмни қўллаб-қувватламоқда».Ҳозирча ушбу масала бўйича Telegram ҳам, Google ва Apple ҳам расман жавоб беришмаган. Фақат ўтган ҳафтада Павел Дуров зўравонликка чақирувчи юзлаб хабарларни мессенжер модераторлари ўчириб ташлашганини эълон қилган.Эслатиб ўтамиз, Трамп тарафдорлари Telegram орқали зўравонликка чақиришгани тўғрисида ёзгандик. Мессенжер асосчиси эса сўнгги чиқишларидан бирида Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтган; шунингдек, Дональд Трамп аккаунти ҳақиқийлиги ҳақидаги ўзбек блогерининг сўровига жавобан, унинг фейк эканлигини айтишган.
#texno#news#yangilik

«Отнинг ўлими – итнинг байрами»: WhatsApp’нинг янги сиёсатидан ютган биргина Telegram эмас!

WhatsApp мессенжерининг фойдаланувчилар билан тузилган шартномасига киритилган ўзгаришдан миллионлаб одамлар норози бўлишган эди. Унинг янги сиёсати эса рақобатчиларга, жумладан Telegram платформасига яхшигина фойда келтирган. Кейин эса...Нисбатан катта авлод вакиллари яхши биладиган ICQ иловаси ICQ New номи остида «қайта туғилгани» ҳақида ёзган эдик. Ушбу мессенжерни юклаб олишлар сони шу йилнинг 5 январидан то 12 январигача нақ 35 баробарга ошиб кетган. Бу хусусда Sensor Tower таҳлил компанияси маълумотларига таяниб WSJ нашри ёзмоқда. Хусусан, WhatsApp махфийлик сиёсатининг ўзгариши ортидан «Аська» оммабоплиги Гонконгда жуда юқорилаган.ICQ вакилларининг таъкидлашларича, Гонконгда бир ҳафта мобайнида иловани юклаб олишлар сони 2020 йилнинг сўнгги квартали кўрсаткичларидан ҳам ошиб кетган. Google Trends маълумотларига кўра, қидирувларда ушбу мессенжерни сўрашлар миқдори сўнгги ўн йилликдаги рекорд даражага етган.Гонконгликларнинг айнан ICQ’га кўчиб ўтишларини кишилар унинг гуллаб-яшнаган даврларини қўмсашлари билан изоҳлашмоқда. Масалан, замонавий оммабоп мессенжерларга ундаги «кўринмас» режими етишмайди.Эслатиб ўтамиз, ICQ иловаси Исроилнинг Mirabilis компанияси томонидан 1996 йили яратилган. Ушбу дастур бир неча марта эгасини алмаштириб келган, ниҳоят 2010 йили уни Mail.ru Group сотиб олган эди. Орадан нақ ўн йил ўтгач, компания бу мессенжерни янгилаб, номини ҳам ICQ New шаклига ўзгартириб тақдим қилди.
#texno#news#yangilik

Ўзбекистонда веб-сайт эгаларига муҳим мажбурият юкланмоқда

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри. Энди веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра:Қонунчиликдаги ушбу ўзгартиришлар уч ой ичида – апрелнинг ўрталаридан бошлаб кучга киради.
#texno#news#yangilik

Алвидо, қоғоз «проездной»: 1 февралдан фақат электрон ойлик йўл чипталари амал қилади

2021 йил 1 февралдан бошлаб пойтахтимизда барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу тўғрида «Тошшаҳартрансхизмат» акционерлик жамияти ўзининг Telegram-канали орқали хабар берди.Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.Электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.Хабарда таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.Қўлланма: Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади. Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади.
#texno#news#yangilik

Путин рекордчи видеога муносабат билдирди – «махфий сарой»ни у тан олмади!

Биз яқинда Россия раҳбарига тегишли эканлиги айтилган Геленджик яқинидаги сарой ҳақида олинган видеони эълон қилгандик. YouTube тармоғида ушбу лавҳа бир кундаёқ рекорд ўрнатган эди.Россия президенти Владимир Путин блогер Aлексей Навальнийнинг ушбу филмига изоҳ берди. Президентнинг айтишича, қаср унга ёки унинг яқин қариндошларига тегишли эмас.«У ерда менинг мулким деб кўрсатилган нарсалар, на мен, на менинг яқин қариндошларим тегишли ва ҳеч қачон тегишли бўлмайди ҳам», – дея таъкидлади Путин.Умуман олганда, РФ президенти ўз танқидчиси Навальнийнинг «суриштирув»ини «монтаж ва тўқима» деб баҳолаган.«Улар фақат маълумот тўплаганлар ва барча шу материаллар билан фуқароларимизнинг миясини ювишга қарор қилганлар», – деган Путин.Президент бассейн тасвирланган коллажга эътибор қаратиб, «улар менинг сузиб турган суратимни жойлаштирдилар, мен баъзида сузиб туришни яхши кўраман. Аммо ҳеч қачон ҳовузда сузмаганман. Ҳовузнинг нима эканини ҳам билмайман ҳатто. Aммо мен сузганман. Қачон ва қаерда? Енисейда. 2016 йилда», – деб таъкидлаган Путин.Бироқ, президентнинг сўзларига кўра, у вақт йўқлиги сабабли фильмни тўлиқ кўрмаган, фақат ёрдамчилари томонидан тақдим этилган видеодан айрим жойларини кўрган холос.Навальний ўз фильмида эслатиб ўтган шахслар ҳақида гапирганда, Путин уларнинг орасида дўстлари ҳам борлигини ва ҳатто ўзи танимайдиган дўстлари ҳам борлигини таъкидлаган. Aммо президент бизнесга алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни рад этган: президент бизнес билан шуғулланишини инкор қилган.Aввалроқ, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия раҳбарининг Геленджик яқинида қасри йўқлигини айтганди.
#texno#news#yangilik

SpaceX’нинг оламшумул рекорди: бирорта давлат ҳам уддалай олмаганди!

Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси Falcon элтувчи ракетасини бирйўла 143 та сунъий йўлдош билан бирга учирди. Бу билан у битта ракетада учирилган сунъий йўлдошлар сони бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди, деб ёзади Daryo нашри.Бундан аввалги рекорд 2017 йилда қайд этилган эди. Ўшанда Ҳиндистон Космик агентлиги ракета билан 104 та сунъий йўлдошни муваффақиятли учирган эди.SpaceX миссияси Transporter-1 деб ном олди. Орбитага чиқарилган сунъий йўлдошлар орасида ўнтаси Starlink глобал тармоғи учун мўлжалланган. SpaceX уни Ернинг олис жойларини интернет билан таъминлаш учун ташкил қилмоқда. Қолган сунъий йўлдошлар турли мижозлар манфаатлари учун ишлайди, улар орасида Финляндиянинг ICEYE компанияси ҳам бўлиб, у хавфли муз объектларини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқмоқда.Liftoff! pic.twitter.com/js3zVM77rH
Дастлаб SpaceX’нинг рекорд парвози 23 январга белгиланган эди, аммо ўша куни минтақада ёмон об-ҳаво шароити кузатилди, шу муносабат билан старт бир кун кейинга қолдирилди.Илон Маскнинг компанияси 2020 йил декабрида Starlink лойиҳаси доирасида олис ва қишлоқ жойларини сунъий йўлдош интернети билан таъминлаш учун АҚШ ҳукуматидан 885,5 миллион доллар субсидияни ютиб олди. SpaceX маблағларни ўн йил мобайнида қабул қилади. Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати компанияга мамлакатнинг 35 та штатида 642 925 та нуқтада интернетни таъминлаш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча пул ажратади.Бу Starlink лойиҳаси доирасида 2019 йил майидан бошлаб интернет сунъий йўлдошлари катта гуруҳининг орбитага 17 марта чиқарилишидир. SpaceX’нинг орбитал гуруҳида аллақачон 1013 та Starlink космик қурилмаси бор.Айни пайтда бу компания дунёдаги энг йирик сунъий йўлдош оператори ҳисобланади.Келгусида SpaceX компанияси Ер аҳолисини сайёранинг исталган нуқтасида кенг полосали интернетга кириш билан таъминлаш имкониятини берувчи тўлиқ кўламли тармоқ яратиш учун 12 мингта ушбу турдаги космик қурилмадан иборат орбитал гуруҳни шакллантиришни режалаштирмоқда. Лойиҳани амалга оширишга киритилган инвестицияларнинг умумий қиймати 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.
#texno#news#yangilik

Тезкор интернет улашувчи Starlink сунъий йўлдошлари кимга халақит беряпти?

Илон Маскка қарашли SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси ҳақида илгари ҳам хабарлар берганмиз. Бу – орбитадан туриб Ерга интернет хизматини узатувчи сунъий йўлдошлар тармоғидир.Астрофизик Итан Сигел Starlink сунъий йўлдошлари тадқиқотларга халақит бераётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар сабабли телескоплардаги тасвирлар чаплашиб кетмоқда, деб ёзади Kun.uz.Ҳозирда орбитага Starlink ва OneWeb сунъий йўлдошлари жойлаштирилмоқда, тез орада улар қаторига Amazon компаниясининг Kuiper сунъий йўлдошлари ҳам қўшилади.Олимларнинг таъкидлашларича, улар Starlink сунъий йўлдошларининг халақит беришига 2019 йилдаёқ дуч келишган.Астрофизиклар сунъий йўлдошларни ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлган тавсияларни беришган. Унга кўра, сунъий йўлдош орбитаси баландлиги 550-600 километрдан ошмаслиги лозим.Мутахассислар Starlink сунъий йўлдошларини ажратиб олиш мумкинлигини, аммо OneWeb қурилмаларида муаммо кўпроқ пайдо бўлишини қайд этишди. Унинг сунъий йўлдошлари 1,2 минг километр баландликда жойлашган.SpaceX компанияси орбитага 12 минг дона сунъий йўлдош учиришни режалаштирган. Компания сунъий йўлдошларни орбитага 2019 йил май ойидан чиқаришни бошлаган.
#texno#news#yangilik

«Реал» собиқ ҳужумчиси биткоинга сотилган илк футболчи бўлди

Криптовалюта ҳаётнинг турли жабҳаларига кириб келишда давом этмоқда. «Реал Мадрид» собиқ ҳужумчиси Давид Баррал — криптовалютага сотилган илк футболчига айланди, деб ёзади Xabar.uz.37 ёшли футболчи Испания учинчи лигасининг «Интернасьонал» клуби сафига қўшилди. Шартнома қиймати маълум қилинмаган.«Интер Мадрид» номи остида ҳам маълум ушбу жамоага Барралнинг ўтиши борасида тузилган шартнома қиймати тўлиқ биткоинда белгиланган. Маълумотларга кўра, футбол тарихида илк маротаба биткоинда шартнома тузилиши. Бу ҳақда ушбу жамоа «Twitter» саҳифасига асосланиб «The Sun» хабар берди.Баррал янги куч ва мақсадлар билан жамоага келаётганини, спортдаги фаолиятида ҳали ютуқлардан умидворлигини маълум қилган.Баррал қироллик клубининг асосий таркибидан ўрин ололмаган, «Реал Мадрид С» жамоасида 50 дан зиёд ўйин ўтказган, кейинчалик хориж ва Испаниянинг «Апоэл», «Спортинг» (Хихон), «Леванте», «Гранада», «Кадис» каби ўнлаб клубларида тўп суриб, унча ном қозонмаган. Бироқ криптовалютага сотилган илк футболчи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
#texno#news#yangilik

Илон Маск нақ 100 миллион долларлик танлов эълон қилди!

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасида янги танлов эълон қилди. Унинг шартларига кўра, карбонат ангидрид газини олиш ва сақлаш учун энг яхши технологияни ихтиро этган кишига 100 миллион доллар тўлашни ваъда қилган, деб ёзади Xabar.uz.«Мен энг яхши углеродни тортиб олиш технологияси ихтироси учун мукофот сифатида 100 миллион доллар сармоя ажратаман», деб ёзган Маск. Шунингдек, у таклиф тафсилотларини келаси ҳафта ошкор қилишга ваъда берган.Am donating $100M towards a prize for best carbon capture technology
Карбонат ангидрид газини олиш ва сақлаш деганда, карбонат ангидрид газини саноат ва энергия манбаларидан ажратиш ва атмосферадан узоқ муддатли изоляцияни ўз ичига олган жараён тушунилади. Ушбу жараённинг мақсади глобал исиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашдир.Эслатиб ўтамиз, Илон Маск илгари Хан академияси ўқувчилари учун бепул таълим платформасига 5 миллион доллар сармоя ажратган эди.
#texno#news#yangilik

Galaxy A50 смартфони ва бошқа қимматбаҳо совринлар ютуққа қўйилган танловга марҳамат!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси Instagram ижтимоий тармоғида UZTELECOMGIFTS номли видеороликлар танловини йўлга қўйган эди. UZTELECOM ўз сайтида унинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилиб, иккинчи босқичида иштирок этишга чорлаган.Танловнинг иккинчи босқичи 2021 йил 16 январдан 20 январга қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун мазкур компания томонидан тақдим этилаётган хизматлар ёки тариф режалари ҳақида давомийлиги 15 сониядан 2 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрлашингиз ҳамда уни#UZTELECOMGIFTS ҳэштеги билан ўз Instagram-саҳифангизда тарғиб этишингиз лозим.Иккинчи босқичнинг тақдирлаш маросими тез кунда – 2021 йил 21 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу танловга тақдим этилган видеолар кўриб чиқилиб, энг кўп лайк тўплаган ўнта лавҳа аниқланади ва UZTELECOMGIFTS саҳифасига жойлаштирилади.Танлов шартларига кўра, тариф режалари, шунингдек компаниянинг хизматлари ҳақидаги энг ижодий, маълумотли ҳамда сифатли видеороликлар ижодкорлари энг зўр ва керакли совғаларни қўлга киритишади:1-ўрин – 3 999 999 сўмлик чиройли рақам ва Samsung Galaxy A50 смартфони;2-ўрин – 1 999 999 сўмлик чиройли рақам ва Samsung Galaxy Watch Active ақлли соати;⠀3-ўрин — 1 199 999 сўмлик чиройли рақам ва Samsung Galaxy Buds симсиз қулоқчини.Энг АСОСИЙ ютуқ – СИЗНИНГ РОЛИГИНГИЗ компания маҳсулотларини тарғиб қилишда қўлланилади ва уни БУТУН МАМЛАКАТ томоша қилади.Батафсил шартлар ҳақида мазкур ҳавола орқали билиб олинг ва иштирок этишга шошилинг!
#texno#news#yangilik

Telegram муассиси Павел Дуров қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айланди?

Павел Дуровга яқинда Telegram мессенжернинг 5-10 фоизи учун 30 миллиард доллар таклиф қилинган. Бундан келиб чиқилса, у Россиянинг энг бой одами ҳисобланади. Бу ҳақда иккита манбага таяниб The Bell нашри хабар бермоқда.Дуров бу кўрсаткич билан Forbes талқини бўйича ҳозирда Россиянинг энг одами бўлган Владимир Потанинни анча ортда қолдиради. «Норникел» эгасининг бойлиги ҳозирда 19,7 млрд долларга баҳоланмоқда.Бироқ Дуров бундай «мўмай» таклифга қарамай, мессенжердаги улушини сотишдан бош тортган. Сармоячилар Telegram’ни Россиянинг энг бой компанияларидан бири сифатида баҳолашмоқда. Жумладан, у «Яндекс» (бозор қиймати 22 млрд доллар), Россиянинг энг йирик олтин қазиб олувчиси «Полюс» (27,3 млрд доллар) ва «Сургутнефтегаз» (21,9 млрд доллар) кабилардан қимматроқ туради. Ваҳоланки, 2017 йилда мессенжер 3-5 млрд долларга баҳоланган.Нашрнинг таъкидлашича, Дуров Telegram’ни «ВКонтакте»ни ва 2 минг биткоинни сотишдан олган маблағлари ҳисобига молиялаштиради.Дуров аввалроқ Telegram фойдаланувчилари сони 3 кун ичида 25 млнга кўпайиб, жами 500 млндан ошганини маълум қилганди. Мессенжер АҚШ президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги саҳифаси блокланиб, унинг тарафдорлари қўллаган Parler ижтимоий тармоғи App Store ва Google Play’дан ўчириб ташлангандан кейин оммалаша бошлаган.
#texno#news#yangilik

Қандай видеоларни тарқатишга 22 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланган?

Куни кеча АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев иштирок этди. Мутахассис унда кўпчиликка асқотадиган айрим маълумотларни айтиб ўтди. Жумладан, киши «самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваламбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.Хўш, ўзи «самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилади?Биринчидан, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган».
#texno#news#yangilik

Twitter коронавирус вакцинаси аккаунтини блоклаб қўйди

Россиянинг коронавирус вакцинаси ҳақида хабар тарқатувчи «Спутник V» аккаунтини Twitter блоклаб қўйди. Маълумотларга кўра, Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РТИЖ) бунинг сабабларини аниқламоқда.«Twitter орқали биз эмлаш ва унинг қандай ишлатилишига оид барча маълумотларни очиқ баҳам кўрдик. Шунингдек, AstaZeneca’га «Спутник V» вакцинасининг таркибий қисмларидан бирини қўллашни таклиф қилдик ва биргаликда клиник синовларни ўтказишга келишиб олдик», — дейилади РТИЖ хабарида.Шунингдек, РТИЖ барча абонентлардан Twitter билан боғланишларини ва компаниядан аккаунтга киришни қайтаришини сўраган.
#texno#news#yangilik

Xiaomi ҳам энди қора рўйхатда: унинг бошига Huawei’нинг куни тушяптими?

АҚШ президенти Дональд Трамп кетиш олдидан санкция қўлланувчи Хитой компаниялари рўйхатига тўлдириш киритди. Қора рўйхатга яна тўққизта компания киритилган ва улар орасида тез ривожланиб келаётган Xiaomi ҳам бор.Қўшма штатлар ҳукумати ушбу ҳужжат билан америкалик инвесторларнинг ушбу компаниялардан улуш сотиб олишларини ва уларга сармоя киритишларини тақиқлади. Мазкур тақиқ 2021 йилнинг 11 ноябридан кучга киради, унгача эса инвесторлар ўз акцияларини сотиб юборишлари керак бўлади.АҚШ ҳукумати бу борада 1999 йилги қонунга асосланади; унга кўра, Мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбийлари билан боғлиқ бўлган компаниялар рўйхатини тузиши лозим. Лекин америкаликлар ҳозиргача Xiaomi компаниясининг ҳарбийларга тегишли эканлигини ёки улар томонидан бошқарилишини тасдиқловчи бирор факт эълон қилишмаган.Хитой билан орадаги савдо уруши вақтинча тинчиган бир паллада шундай қарор чиқарилиши ғалати. Лекин вазият худди 2019 йили Huawei билан бўлган ҳолатдагига ўхшаб кетяпти. Хитойлик техногигантни ўшанда телекоммуникация жиҳозлари орқали америкаликларни кузатишда айблашган эди, кейин эса ҳозиргача тобора кучли санкциялар қўллаб келишмоқда. Лекин кузатувчилар фикрича, Xiaomi масаласида иш фақат акцияларга эгалик қилишни тақиқлаш билан чекланиши мумкин.
#texno#news#yangilik

Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Йилнинг бошидан янада оммалашиб бораётган мессенжер – Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг саҳифасида Telegram’да расмий каналларига эга президентлар ҳақида ёзди. Унинг рўйхатида анчадан бери фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саҳифаси ҳам ўрин олган.Жумладан, Дуров қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирган:«Менинг сўнгги хабаримдан бери Telegram’га янги фойдаланувчиларнинг улкан оқими фақат тезлашди. Биз инсоният тарихидаги энг катта рақамли миграцияга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ушбу глобал ҳодисадан сўнг, иккита президент ўзларининг Telegram-каналларини очдилар:
Бразилия Президенти –@jairbolsonarobrasil
Туркия Президенти –@RTErdogan
Улар платформада мавжуд бўлган бошқа давлат раҳбарларининг рўйхатига қўшилишади:
Мексика Президенти –@PresidenteAMLO
Франция Президенти –@emmanuelmacron
Сингапур Бош вазири –@leehsienloong
Украина Президенти –@V_Zelenskiy_official
Ўзбекистон Президенти –@shmirziyoyev
Тайван Президенти –@iingtw
Исроил Бош вазири –@bnetanyahu
Маълумот учун, бундай тасдиқланган каналлар одатда, сизнинг чат рўйхатингизда ва қидирув натижаларида кўк белгига эга. Шу орқали президентларнинг расмий саҳифаларини таниб олишингиз мумкин».Эслатиб ўтамиз, куни кеча Telegram’га «кўчиб ўтган» Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг саҳифасига икки кун ичида 200 мингдан ортиқ киши обуна бўлди.
#texno#news#yangilik

Оператор яна учта тарифда мегабайтлар, дақиқалар ва SMS’лар лимитларини кўпайтирди!

Куни кечагина Ucell нақ тўққизта тарифда дақиқа, SMS ва мегабайтлар лимитлари чексизгача оширган. Унгача эса компания 32 та сайтга бепул кириш муддатини узайтирган эди.Ucell хушхабарлар улашиб чарчамаяпти – буларнинг ортидан компания «COSMO» тизимидаги тариф режаларини янада яхшилаганини эълон қилди. Уларда энди тариф режаси доирасидаги мегабайтлар барча йўналишлар учун умумий бўлган (олдин Facebook, Telegram, WhatsApp ва TAS-IX учун алоҳида трафик берилар эди) ва уларнинг умумий миқдори ҳам оширилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон бўйича мулоқотлар учун тақдим этилаётган дақиқалар ҳамда SMS-хабарлар лимитлари ҳам кўпайтирилган.Хуллас, янгиланган «COSMO» тарифларида ойлик лимитлар энди қуйидагича бўлган:Тариф режалари доирасидаги ушбу ўзгаришлар 2021 йилнинг 13 январь куни, соат 16:00 дан кейин кучга киради, дейилади хабарда. Диққат қилинг: шу соатгача тариф бўйича ойлик абонент тўловини амалга оширган ва лимитларни олган абонентлар учун ўзгаришлар тариф шартларига биноан навбатдаги ойлик даврдан кучга киради.«COSMO» тизимидаги тариф режалари шартлари билан батафсил танишиш истагида бўлганлар мана бу ҳавола орқали Ucell сайтига ўтсалар бўлади.
#texno#news#yangilik

2020 йилда PlayStation 4 ва PlayStation 5’ларга энг кўп юкланган ўйинлар

Sony компанияси рус тилидаги PlayStation блогида ўтган йилги ўйинлар рейтингларини эълон қилди. Унда PS4 ҳамда PS5 консолларига энг кўп юклаб олинган ўйинлар алоҳида-алоҳида кўрсатилган.PlayStation 5 учун Шимолий Америка ҳамда Европада етакчи Call of Duty: Black Ops Cold War ўйини бўлди.Ҳар иккала ҳудуд учун иккинчи ўринда Marvel's Spider-Man: Miles Morales, учинчи поғонада эса Assassin’s Creed Valhalla ўйинлари турибди.PlayStation 4 приставкасига юклаб олинган ўйинлар борасида АҚШ/Канада рейтингида кучли учликда тегишлича Call of Duty: Black Ops Cold War, Grand Theft Auto V ҳамда Call of Duty: Modern Warfare ўйинлари турибди.Европалик геймерлар эса FIFA 21, FIFA 20 ҳамда Grand Theft Auto V ўйинларини кўпроқ маъқул кўришган.PlayStation’нинг йил якунларига бағишланган рус тилидаги мақоласини тўлиқ ўқиш учун ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.
#texno#news#yangilik

Британия компанияси Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди

Буюк Британиянинг ARUP компанияси экспертлари Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди. Унда кучли ёғингарчилик ҳамда шаҳар каналлари тўғонларидаги ёрилишлар натижасида сув босиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳам кўрсатилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.Маълум қилинишича, 11 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, АРУП компанияси, Жаҳон банки мутахассислари, ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ, Тошкент шаҳар газ таъминоти бошқармаси ва «Тошиссиққуввати» АЖ раҳбарияти иштирокида шаҳарни барқарор бошқариш бўйича семинар ўтказилган.Мутахассислар Тошкент шаҳрининг барқарор ривожланишидаги асосий хавфлар – зилзила ва сув тошқинлари эканини таъкидлаган. Бунда, айниқса, зилзилалар натижасида қурбонлар ва йўқотишлар сони кўпроқ, чунки сув тошқинлари содир бўлиш эҳтимоли паст ҳисобланади.Семинар иштирокчилари интерактив шаклда кучли зилзила хавфи ва эҳтимолий зарарлар миқдорини баҳолаган. Зилзила рўй берган тақдирда инфратузилма бузилиши тизими ишлаб чиқилади.Биринчи навбатда газ тармоқларига эътибор қаратиш тавсия этилади. «Ўзбекистон пойтахти сўнгги олти йилдан буён ҳар йили баҳорги тошқинларга тайёр эмас. Бу каби фавқулодда ҳолатнинг энг йириги биринчи бор 2014-йилнинг майида кузатилган. 16 соатга яқин ёққан ёғингарчилик кўплаб кўчаларни ҳақиқий кўлга айлантириб қўйган эди», — деб ёзади «Подробно.уз». Нашрнинг таъкидлашича, бунинг асосий сабаби пойтахтда янги турар жой бинолари, йўл ва кўприклар бу каби ҳолатлар инобатга олинмаган ҳолда қурилган.Масалан, сувнинг тўғри оқими ҳисобга олинмаган, баъзи ариқлар йўл четида шунчаки жойлашган бўлиб, ҳеч қаерга элтмайди.Иккинчи сабаби қилиб эса коллектор тармоқлари ва ариқларнинг чиқиндилардан тозаланмаслиги кўрсатилган.ARUP компанияси лойиҳалаштириш, архитектура, режалаштириш, лойиҳаларни бошқариш соҳасида консалтинг хизматларини тақдим этади. У 1946-йилда ташкил топган бўлиб, дунёнинг 36 мамлакатида 96 та офисга ва 16 мингдан ортиқ ходимларга эга, 160 дан ортиқ давлатларнинг лойиҳаларида иштирок этган.
#texno#news#yangilik